Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида стратегик шериклик ва иттифоқчиликни ривожлантириш дастури тасдиқланади

Қозоғистон ва Ўзбекистон
Фото: Мухтор Холдорбеков / Kazinform

ASTANA. Кazinform - Ақордада Қозоғистон-Ўзбекистон Олий давлатлараро кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Учрашувда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

“Аввало, таклифимни қабул қилиб, Қозоғистонга давлат ташрифи билан келгани учун Президент Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорчилик билдираман. Қардош ўзбек халқи раҳбарини қозоқ заминида кутиб олиш биз учун катта шарафдир. Ўзбекистон Қозоғистон давлатига қардош давлат, дўстона қўшни, муҳим ва ишончли ҳамкордир. Халқларимизнинг бузилмас дўстлиги муштарак тарих ва қадриятларга асосланади”, — деди учрашувни очган Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбари Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида изчил ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

“Биз Ўзбекистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратамиз. Ўтган йили биз иттифоқчилик муносабатлари бўйича тарихий шартнома имзоладик. Бугун биз келгуси 10 йилга мўлжалланган стратегик шериклик ва иттифоқчиликни ривожлантириш дастурини тасдиқлаймиз. Ўйлаймизки, бу муҳим қадамлар икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга алоҳида туртки беради”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар
telegram