Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари икки давлат Олий давлатлараро кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди

Қазақстан мен Өзбекстанның Жоғары мемлекетаралық кеңесі
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Кенгаш мажлисида икки давлатнинг савдо-иқтисодий, транспорт-транзит, сув хўжалиги ва энергетика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлигини кенгайтиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида изчил ривожланиб бораётганини таъкидлаб, Қозоғистон Ўзбекистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлади.

Межгосударственный совет Казахстана и Узбекистана
Фото: Ақорда

“Ўтган йили биз иттифоқчилик муносабатлари бўйича тарихий шартнома имзолаган эдик. Бугун биз келгуси ўн йилга мўлжалланган стратегик шериклик ва иттифоқчиликни ривожлантириш дастурини тасдиқлаяпмиз. Ишончим комилки, бу муҳим қадамлар икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга алоҳида туртки беради”, – деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таъкидлашича, мамлакатлар қисқа вақт ичида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини беш миллиард долларга етказиш ва яқин йилларда бу кўрсаткични икки баробарга ошириш имкониятига эга.

“Қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, энергетика, алоқа, рақамлаштириш каби истиқболли соҳаларда ҳамкорлик салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш муҳим. Шу билан бирга, Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида “Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси марказини тезроқ ишга тушириш зарур. Давлатлараро кенгаш ва Минтақалараро ҳамкорлик форуми фаолиятидан салмоқли натижалар кутамиз. Минтақавий ҳамкорликдан умидимиз катта. Айни пайтда умумий қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ бўлган 70 га яқин қўшма лойиҳамиз мавжуд. Унинг доирасида 14 минг иш ўрни яратилади. Биз бу борадаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга, бизнес учун қулай шарт-шароит яратишга тайёрмиз”, – деди ҚР Президенти.

Қасим-Жомарт Тоқаев транспорт-транзит афзалликларидан имкон қадар самарали фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Давлат раҳбари тарифларни оптималлаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш, юкларни етказиб бериш муддатларини қисқартириш бўйича биргаликда чора-тадбирлар кўриш зарурлигига эътибор қаратди.

Қазақстан мен Өзбекстанның Жоғары мемлекетаралық кеңесі
Фото: Ақорда

Давлатлараро кенгаш мажлисида трансчегаравий дарёларнинг сув ресурсларидан комплекс ва оқилона фойдаланиш, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар
telegram