Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда зиёрат туризмини ривожлантиради

TASHKENT. Kazinform - Туркий давлатлар ўртасидаги яқин дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш ва сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва Қозоғистон Туризм ва спорт вазирлиги билан бирга “Йўл харитаси”ни имзолади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ҳужжатга кўра, икки давлат ўртасида сайёҳлар сонини кўпайтиришга қаратилган дастур ишлаб чиқиш, сайёҳлик компаниялари ўртасида ахборот алмашинувини йўлга қўйиш ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Туризм қўмитаси хабарига кўра, зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида чегара ўтказиш пунктларида зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида автобус қатновлари сони кўпайтирилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 1,2 миллион қозоғистонлик қариндошлари билан учрашиш учун Ўзбекистонга борган эди.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар