Қозоғистон ва Ўмон инвестиция, ҳаво транспорти ва нефть-газ соҳасида янги келишувлар имзоладилар

ASTANА. Кazinform – Мустақиллик саройида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ўртасида кичик ва кенгайтирилган таркибда бўлиб ўтган музокаралардан сўнг бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

Қозоғистон ва Ўмон инвестиция, ҳаво транспорти ва нефть-газ соҳасида янги келишувлар имзоладилар
Фото: Ақорда

Хусусан, давлат раҳбарлари иштирокида қуйидаги ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар алмашилди:

- Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўмон Султонлиги Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим;

- Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўмон Султонлиги Ҳукумати ўртасида ҳаво транспорти тўғрисидаги битим;

- “Самруқ-Қазна” АЖ ва Oman Investment Authority Ўмон миллий инвестиция бошқармаси ўртасида қўшма инвестиция тузилмасини (фондини) ташкил этиш тўғрисидаги битим;

- “Самруқ-Қазна” АЖ ва Oman Investment Authority Ўмон миллий инвестиция бошқармаси ўртасида Blue City Rixos қўшма лойиҳасининг асосий шартлари тўғрисидаги битим;

- Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўмон Султонлиги Молия вазирлиги ўртасида молия соҳасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;

- «Атамекен» МТП ва Ўмон Султонлиги Савдо-саноат палатаси ўртасида Қозоғистон-Ўмон ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисида ўзаро англашув битими;

- «ҚазМұнайГаз» МК» АЖ ва OQ Exploration & Production ўртасида геологик қидирув соҳасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида битим;

Евроосиё тараққиёт банки ва Ўмон Султонлиги Ҳукумати ўртасида Евроосиё тараққиёт банкининг Ўмон Султонлигида фаолият юритиш шартлари тўғрисида битим.

Эслатиб ўтамиз, Ақорда Қозоғистон Республикаси ва Ўмон Султонлиги ўртасидаги қўшма баёнотни эълон қилди.