Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида ҳаво қатнови қайта очилади

None
ASTANA. Kazinform – Парвозлар географиясини кенгайтириш ва халқаро рейслар сонини кўпайтириш бўйича ҳамкорлик доирасида ҚР ИИРВ Фуқаро авиацияси қўмитаси Туркманистон томони билан ҳамкорликда Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳаво қатновини янгилаш масаласини ишлаб чиқди, дея хабар беради Kazinform.

Шу тариқа, «Туркманистон» авиакомпанияси 2023 йилнинг 26 мартидан бошлаб икки давлат ўртасида мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Алмати-Ашхобод йўналиши бўйича ҳафтасига 2 рейс частотаси билан сешанба ва пайшанба кунлари «Боинг-737» русумли самолётларда амалга оширилади.

Ҳаво қатновини модернизация қилиш мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, сайёҳлик ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.


Сўнгги хабарлар
telegram