Қозоғистон ва Туркия ўртасида спорт ҳамкорлиги жадал ривожланмоқда – вазир
ASTANА. Кazinform - Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган V Жаҳон кўчманчилар ўйинлари доирасида ҚР Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов Туркия Республикаси Ёшлар ва спорт вазири Усмон Ашкин Бак билан учрашди.
Учрашувда малум бўлишича, жорий йил бошидан шу кунгача Қозоғистон терма жамоаси спортчилари Туркияда 16 та мусобақада иштирок этиб, 30 дан ортиқ йиғин ўтказган.
“Қозоғистон ва Туркия тарих, тил, дин ва маданият муштараклигига асосланган мустаҳкам ришталарга эга қардош давлатлардир. Қозоғистон-Туркия муносабатлари йилдан-йилга ривожланиб, мустаҳкамланиб бормоқда. Айниқса, спорт соҳасида яқин ва дўстона алоқалар жадал ривожланмоқда”, — деди Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов.
Эслатиб ўтамиз, V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг спорт дастуридан турк халқларининг мангала ва аба гуреши спорт турлари ўрин олган.
Туркия Республикасидан 12 спорт тури бўйича 97 нафар спортчи иштирок этмоқда.