Қозоғистон ва Туркия ўсимликчилик соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Туркия билан қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаол ривожлантиришга тайёр. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг ўсимликчилик бош директори Мехмет Хасдемир билан учрашуви чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

У уруғчилик, қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синовдан ўтказиш ва қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг генетик материалларини алмашиш соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳақида кетаётганини таъкидлади.

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари Туркия делегациясига ўсимликчилик соҳасида қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш учун илмий тадқиқот институтлари фаолиятини жонлантиришни таклиф қилди.

«Биз мамлакатларимиз ўртасида ўрнатилган қардошлик муносабатлари ва ўзаро англашувни юксак қадрлаймиз ҳамда Қозоғистон-Туркия муносабатлари қишлоқ хўжалиги соҳасида изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этамиз», - деди вазир.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг Қозоғистонга давлат ташрифи доирасида икки давлат қишлоқ хўжалиги вазирликлари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 7 ойи якунларига кўра, Қозоғистон ва Туркия ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари айланмаси 177,3 миллион долларни ташкил этди, бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 77,6 фоизга кўпдир. Қозоғистон асосан ёғ, буғдой ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини экспорт қилади. Туркия эса кунгабоқар ва қандолат маҳсулотларини сотиб олади.

Сўнгги хабарлар
telegram