Қозоғистон ва Туркия Парламенти спикерлари Туркистонга ташриф буюрди

Мәжіліс Түркия
Фото: Мажилис матбуот хизмати

TÚRKİSTAN. Кazinform – Қозоғистон Парламенти Мажилиси раиси Ерлан Қошанов ва Туркия Буюк Миллий Мажилиси спикери Нуман Куртулмуш туркий дунёнинг маънавий пойтахти – Туркистонга ташриф буюрди.

Туркия Буюк Миллий Мажилиси раисининг Қозоғистонга расмий ташрифи бугун Туркистонда давом этди.

Дастлаб Ерлан Қошанов ва Нуман Куртулмуш муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиб, Аристон боб, Хожа Аҳмад Яссавий, Рабиға бегим мақбараларида аждодлар руҳига ҳурмат бажо келтирди.

Куннинг иккинчи ярмида Туркия Буюк Миллий Мажилиси раиси Хожа Аҳмад Яссавий Қозоғистон-Турк халқаро университетида бўлиб ўтган “ХХІ асрда туркий дунёнинг ўрни” мавзусидаги анжуманда иштирок этди.

Нуман Куртулмуш Қозоғистонга ташрифи самарали бўлганини қайд этди.

“Кеча биз Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев қабулида бўлдик. Парламент палаталари раислари билан учрашдик. Бугун мен Туркистонда сиз билан учрашяпман. Умуман, Қозоғистоннинг биз учун ўрни алоҳида. Хожа Аҳмад Яссавий бобомиз ислом оламида ноёб шахсдир. Унинг асарлари, эзгу мероси бутун дунёга тарқалган. Анадолу ва Болқонга Яссавий таълимотининг изи бор. Олимнинг ҳикматлари, бизгача етиб келган илм мероси мамлакатларимизни боғлаб туради”, – деди Туркия Буюк Миллий Мажилиси раиси.

Сўнгги хабарлар