Қозоғистон ва Туркия аэрокосмик соҳада ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари - ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди «Turkish Aerospace Industries» (TAI) компанияси бош директори Темел Котил билан учрашди, деб хабар қилди Kazinform Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

Томонлар Қозоғистон ва TAI ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини, шу жумладан компаниянинг машинасозлик, саноат ва аэрокосмик соҳалардаги лойиҳаларида иштирок этишини, шунингдек, қўшма ишлаб чиқариш ва технологиялар трансферини ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Т.Котил қўшма инвестицсия лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини таъкидлаб, икки томонлама ҳамкорликка қизиқиш билдирди.

Учрашув якунлари бўйича самарали ҳамкорликни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди.

TAI ўзининг яхлит тизимларини лойиҳалаш, ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган етакчи турк аэрокосмик компанияси.

Компания ноёб ускуналарни ишлаб чиқарувчи йирик халқаро компаниялар учун ишлаб чиқариш майдончасидир ва 5 та асосий бизнес сегментида ишлайди: самолётлар, вертолётлар, учувчисиз ҳаво воситалари, космик тизимлар, аэротузилмалар.

Сўнгги хабарлар