Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо ҳажми 7 фоизга ошди

ASTANА. Кazinform – Ўтган йили Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо ҳажми 7 фоизга ошиб, 1,2 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда ҚР Nашқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу маълум қилди.

Мурат Нуртилеу
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

— Тожикистон Қозоғистоннинг учта йирик савдо ҳамкорларидан биридир. Ўтган йили икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 7 фоизга ошиб, 1,2 миллиард долларни ташкил этди. Ушбу суръатни ошириш учун биз тез орада тегишли йўл харитасини қабул қиламиз. Келгусида биз давлат раҳбарларининг топшириқларига мувофиқ, савдо ҳажмини 2 миллиард доллардан оширишни режалаштирганмиз, — деди у Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда тожикистонлик тадбиркорларнинг эркин фаолият юритиши учун барча шароит яратилган, мамлакат ишбилармонларининг Тожикистондаги фаоллиги йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бунинг шарофати билан ҳар икки томонда 100 га яқин корхона ва икки томонлама лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимига қайтиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар