Қозоғистон ва Таиланд ўртасидаги авиақатновлар сони ортади

Бангкокда Қозоғистон ва Таиланд авиация маъмурлари музокара ўтказди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон ва Таиланд ўртасидаги авиақатновлар сони ортади
Фото: ҚР Фуқаро авиацияси қўмитаси

Қозоғистон делегациясига Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси ўринбосари Тимур Тлегенов, Таиланд Қироллиги делегациясига Таиланд фуқаро авиацияси бошқармаси бош директори ўринбосари Сарун Бенжанират бошчилик қилди.

Томонлар ҳаво транспорти бўйича янги ҳукуматлараро келишувни тузиш ва икки давлат ўртасида ҳаво транспортига бўлган талаб ортиб бораётгани муносабати билан парвозлар сонини янада ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Музокаралар натижасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Меморандумга кўра, рухсат этилган рейсларнинг умумий сони 35,4 фоизни ташкил этади (ҳафтасига 402 тадан 544 тагача), шу жумладан Астана, Алмати, Қарағанди, Чимкент ва Бангкок, Пхукет, Краби, Утапао шаҳарлари ўртасида – ҳафтасига 84 та рейс ва қолган шартнома йўналишлари ҳафтасига 10 га ошади.

Қозоғистон ва Таиланд ўртасидаги авиақатновлар сонининг кўпайиши мамлакатлар ўртасида туризм, маданий, сармоявий ва ишбилармонлик ҳамкорликни жадал ривожлантириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Таиланд Қироллиги ҳукумати Қозоғистон фуқаролари учун 2024 йил 25 сентябрдан 29 февралгача вақтинчалик визасиз режимни жорий қилган эди.

Шундай қилиб, Қозоғистон фуқаролари Таиландда 30 кунгача визасиз саёҳат қилишлари мумкин.

Узоқ сафарлар учун тегишли виза талаб қилинади.

Сўнгги хабарлар