Қозоғистон ва Суринам ўртасида виза талаблари енгиллаштирилади

Қозоғистон ва Суринам ҳукуматлари ўртасида дипломатик ва хизмат паспортлари эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисида келишув тузилди, деб хабар беради Каzinform.

Виза
Фото: Pixabay

Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг “Қозоғистон Ҳукумати ва Суринам Республикаси Ҳукумати ўртасида дипломатик ва хизмат паспортлари эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги битимни имзолаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Ashyq норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинди.

Ҳужжатда ёзилишича, Қозоғистоннинг БМТдаги Доимий Вакили Ақан Ақасули Рахметуллин Қозоғистон Ҳукумат номидан икки давлат ҳукуматлари ўртасида дипломатик ва хизмат паспортлари эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги битимни имзолайди. Қозоғистоннинг қонун ҳужжатларига мувофиқ, принципиал хусусиятга эга бўлмаган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга рухсат этилади.

Битим кучга киргандан сўнг томонларнинг амалдаги дипломатик ва хизмат паспортларига эга бўлган шахслар бир-бирининг давлати ҳудудида биринчи келган кундан бошлаб ҳар 180 (бир юз саксон) кун ичидаа 30 (ўттиз) кун муддатга бир марталик ва кўп марталик кириш, жўнаб кетиш, транзит қилиш, вақтинча бўлиш учун виза талабларидан озод қилинади.

Тўғри келадиган дипломатик ва расмий паспортга эга бўлган бир томон давлатининг фуқаролари бошқа томон давлат ҳудудида дипломатик ваколатхона, консуллик муассасаси ёки ўз давлатининг халқаро ташкилотлардаги ваколатхонаси ходимлари сифатида хизмат сафарида бўлганида ўз ваколатларини бажариш даврида визасиз улар бошқа томон давлатининг ҳудудига киришлари, у ерда бўлиши, транзит ўтиши ва кетиши мумкин.

Суринам Республикаси ҳудудида саёҳат қилиш пайтида йўл ҳужжатларини йўқотган Қозоғистон фуқаролари Қозоғистон Республикаси дипломатик ёки консуллик муассасалари томонидан берилган йўл ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда Суринам ҳудудидан ташқарига чиқишлари мумкин.

Суринам фуқаролари учун ҳам худди шундай имконият берилган.

Қарор лойиҳаси 8 декабрга қадар умумхалқ муҳокамасига қўйилади.

Сўнгги хабарлар