Қозоғистон ва Сингапур ўртасидаги савдо ўтган йили рекорд даражага етди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Сингапур ўртасидаги товар айирбошлаш ўтган йили рекорд даражадаги 1,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этди, бу олдинги йилнинг шу даврига нисбатан 65,1 фоизга кўпдир, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда Қозоғистондан Сингапурга экспорт 67,8 фоизга ошган.

«Қозоғистоннинг Сингапурга экспорти ўсишига нефть етказиб беришнинг 68,6 фоизга ёки 761,6 миллион АҚШ долларига кўпайиши сабаб бўлди. Қозоғистондан Сингапурга асосий экспорт товари нефть бўлиб, унинг улуши 99,9% ни ташкил этади.

2022 йилда Сингапурдан Қозоғистонга импорт 0,5 фоизга ошиб, 47,1 миллион АҚШ долларни ташкил этди», – дейилади хабарда.

Сингапурдан импорт асосан компьютер маҳсулотлари, турли ўлчаш ускуналари ва кимёвий моддалардан иборат.


Сўнгги хабарлар
telegram