Қозоғистон ва Сингапур биотехнология ва тиббиёт соҳасида ҳамкорлик қилиш учун катта имкониятларга эга

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти биотехнология ва тиббиёт соҳаларида ҳамкорлик қилиш учун катта имконият бор, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қозоғистон-Сингапур бизнес-форумидаги нутқида айтиб ўтди, деб хабар беради akorda.kz.

бизнес-форум
Фото: Ақорда

“Мамлакатимиз фармацевтика саноати минтақадаги энг жадал ривожланаётган бозорлардан биридир. Pfizer, Roche, GE Healthcare ва Philips каби жаҳоннинг етакчи компаниялари маҳаллий дори восITалари ва тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. “Байтерек” миллий холдинги ва Forebright компаниясининг қўшма илмий тадқиқотлар ҳамда дори восITалари ва биологик препаратлар ишлаб чиқаришни молиялаштириш учун инвестиция фондини ташкил этиш режасини олқишлаймиз”, – деди Давлат раҳбари.

Президент самарадорлик ва иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатадиган яна бир истиқболли йўналиш сифатида рақамли секторни қайд этди.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сўзларига кўра, Қозоғистон Сингапур каби Евроосиё қITъасида етакчи технологик ва IТ хабга айланиш ниятида. Хусусан, мамлакатимиз илмий-тадқиқот лойиҳалари, стартаплар, таълим каби турли йўналишларда кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйиш, янги ва мураккаб IT-лойиҳаларни яратиш, айниқса, сунъий интеллект соҳасида муҳим ташаббусларни амалга оширишдан манфаатдор.

Қасим-Жомарт Тоқаев ўз нутқини якунлар экан, “Астана” халқаро молия марказининг сармояларни жалб этишдаги афзалликларига эътибор қаратди.

“Бугунги кунда АХММ майдонида дунёнинг 80 та давлатидан икки мингдан ортиқ компания ишламоқда. Улар Қозоғистон ва бутун минтақага сармоя жалб этишга ҳисса қўшмоқда. 30 дан ортиқ Сингапур компаниялари АХММ резидентлари ҳисобланади. Келажакда уларнинг сони янада ошишига ишонаман. Молия маркази молиявий технологиялар, яшил молия ва ислом банкинги соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Сингапурнинг Валюта органи билан яқин муносабатлар ўрнатган. АХММда Қозоғистон-Сингапур тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш жамғармасининг ташкил этилиши икки давлат қўшма корхоналарини молиялаштириш учун мақбул платформа бўлиши мумкин”, – деди Президент.

Сўнгги хабарлар