Қозоғистон ва Сент-Китс ва Невис ўртасида визасиз режим бўйича келишув имзоланди

ASTANA. Kazinfrom - Қозоғистон Республикасининг БМТдаги Доимий вакили Ақан Рахметуллин ва Сент-Китс ва Невис федерациясининг БМТдаги доимий вакили Мютрис Уильямс Қозоғистон Республикаси ҳукумати билан Сент-Китс ва Невис федерацияси ҳукумати ўртасида 90 календарь кунгача амал қиладиган барча турдаги паспортлар учун кириш визаларини бекор қилишни назарда тутувчи виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисида келишувни имзоладилар. Бу ҳақда Kazinfrom ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Қозоғистон ва Сент-Китс ва Невис ўртасида визасиз режим бўйича келишув имзоланди
Фото: ҚР Ташқи ишлар вазирлиги

Битим томонлар ушбу Битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-қоидалари бажарилганлиги тўғрисида дипломатик каналлар орқали ёзма билдиришнома олганидан кейин 90 кун ўтгач кучга киради.

– Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон Республикасининг хорижий идоралари билан биргаликда Қозоғистон фуқароларини визасиз бўлган мамлакатлар географиясини кенгайтириш бўйича доимий равишда фаол иш олиб бормоқда. Асосий мақсад Қозоғистон паспорти обрўсини ва умуман Қозоғистон Республикаси фуқаролигини янада мустаҳкамлашдан иборат. Шу билан бирга, ўзаро виза талабларидан озод этилиши Қозоғистонга хорижий сайёҳлар ва тўғридан-тўғри хорижий сармояларни янада жалб этишга хизмат қилмоқда”, - дея таъкидлади Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.

Шундай қилиб, Сент-Китс ва Невис Қозоғистон Республикаси миллий паспорти эгалари учун виза талаб қилинмайдиган 40-давлат бўлди.

Сўнгги хабарлар