Қозоғистон ва Руминия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик муҳокама қилинди

ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко Италия ва Руминиянинг Қозоғистондаги Элчилари билан учрашув ўтказди, деб ёзди ҚР ТИВ матбуот хизмати.

Руминия
Фото: ҚР ТИВ

Италия Элчиси Марко Альберти билан учрашувда Давлат раҳбарининг яқинда Римга амалга оширган расмий ташрифи якунлари муҳокама қилинди, эришилган келишувларни юқори савияда амалга ошириш ва жорий йилда қатор тадбирларни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Бундан ташқари, суҳбатдошлар Қозоғистон-Италия ҳукуматлараро иқтисодий ва саноат ҳамкорлик ва алмашинув ишчи гуруҳининг навбатдаги 9-йиғилишини ўтказиш муҳимлигини таъкидладилар.

Қозоғистон ва Руминия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик муҳокама қилинди
Фото: ҚР ТИВ

 

Руминия Элчиси Мадалина Лупу билан суҳбат чоғида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеунинг 2023 йил декабрь ойида Бухарестга расмий ташрифи натижасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари, шунингдек, жорий йилга мўлжалланган қўшма режалар муҳокама қилинди.

Қозоғистон ва Руминия ўртасидаги ўзаро товар айирбошлашнинг салмоқли ҳажмини ҳисобга олиб, Р. Василенко савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни янада кенгайтириш зарурлигини қайд этди.

Қозоғистон ва Руминия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик муҳокама қилинди
Фото: ҚР ТИВ

 

Шу нуқтаи назардан, савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Қозоғистон-Руминия ҳукуматлараро комиссиясининг муҳим роли қайд этилди. Ушбу комиссиянинг 17-йиғилиши 2024 йилнинг февралида Бухарестда ўтказилиши режалаштирилган.

1) Италия Қозоғистоннинг Европадаги энг йирик савдо шериги ва дунёда учинчи (Россия Федерацияси ва Хитойдан кейин) ҳамкори ҳисобланади. 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида товар айланмаси 14,5 миллиард долларни (экспорт – 13,4 миллиар, импорт – 1,1 миллард) ташкил этди. Италиядан 2005 йилдан 2023 йилнинг биринчи ярмигача тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими 7,3 миллиард долларни ташкил этди. Қозоғистонда Италия капитали иштирокидаги 300 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

2) Руминия Қозоғистоннинг Марказий ва Шарқий Европа минтақасидаги етакчи савдо ва сармоявий ҳамкори бўлиб, Европада 5-ўринда, дунёда эса 12-ўринда туради. 2023 йил январь-ноябрь ойларида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2,6 миллиард долларга етди.

Сўнгги ўн йилликда Руминия Қозоғистон Республикаси иқтисодиётига 1,57 миллиард доллар сармоя киритилди. Қозоғистонда Руминия капитали иштирокидаги 37 та компания рўйхатга олинган.

Қозоғистоннинг энг йирик хорижий активи бўлган «ҚазМунайГаз Интернэшнл» бугунги кунда мамлакатнинг энг муҳим инвесторлари ва солиқ тўловчиларидан бири бўлган Руминияда фаолият юритади.

Сўнгги хабарлар