Қозоғистон ва Руминия Энергетика вазирлари Астанада учрашади

«6-7 октябр кунлари Астана шаҳрида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Қозоғистон-Руминия ҳукуматлараро комиссиясининг 16-йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган. Қозоғистон томонидан ҳукуматлараро комиссиясининг ҳамраиси Энергетика вазири Болат Ақшолақов, Руминия томонидан Энергетика вазири Виржил-Даниэль Попеску. Йиғилишда Руминия ҳукумати аъзолари, жумладан, Меҳнат ва ижтимоий бирдамлик вазири Мариус-Константин Будэй иштирок этади», — деди ТИВ матбуот котиби Айбек Смадияров журналистлар учун ўтказилган брифингда.
Вазирлик хабарига кўра, комиссия йиғилишида идоралараро шартномалар имзолаш ва бизнес-форум ўтказиш режалаштирилган.
«Руминия Қозоғистоннинг Европадаги муҳим савдо ҳамкорларидан биридир. 2021 йилда товар айирбошлаш 1,57 миллиард долларни, шундан экспорт 1 миллиард 520 миллион долларни, импорт 48 миллион долларни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг етти ойида товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард 250 миллион долларга етди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31 фоизга кўпдир», - деди Айбек Смадияров.
Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеубердининг Японияга амалий ташрифи якунлари билан ўртоқлашди.
Фото: gov.kz
Муаллиф: Ақбота Кузекбай