Қозоғистон ва Россияда икки мамлакат ОТМлари филиаллари ташкил этилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Узоқ муддатли ҳамкорлик ва таълим сифатини таъминлаш, техник кадрлар тайёрлаш мақсадида Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида таълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисида»ги Битимни имзолаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Қозоғистон Республикаси олий ва олий таълимдан кейинги таълим муассасаларининг Россия Федерациясидаги филиаллари ва Қозоғистон Республикасидаги Россия Федерацияси олий таълим муассасалари филиалларининг фаолияти йўлга қўйилади, дея хабар беради Kazinform ҚР Ҳукумат раҳбарининг расмий сайтига таяниб.

Шартномада филиаллар иштирокчи давлатларнинг қонунчилигига мувофиқ паритет асосда ташкил этилиши кўзда тутилган. Шартномани амалга ошириш доирасида филиалларни очишда икки томонлама лицензия олинади. Таълим дастурлари доирасида филиаллар жойлашган мамлакат тили ва тарихини мажбурий ўрганиш шарти билан таълим икки давлатнинг давлат тилларида олиб борилиши мумкин. Филиалларда давлат назорати ва аккредитацияси иштирокчи давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


Сўнгги хабарлар
telegram