Қозоғистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш 11 ойда 24 миллиард доллардан ошди

ASTANA. Kazinform - Ҳукумат раҳбари Олжас Бектенов Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувда ўзаро товар айирбошлаш йил сайин ортиб бораётганини маълум қилди.

Бектенов - Мишустин
Фото: Виктор Федюнин/ Kazinform

“Юқори даражада эришилган келишувларни тўлиқ амалга ошириш ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш икки давлат ҳукуматларининг муҳим вазифасидир. Қозоғистон минтақалар ва чегара яқинидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Уфада бўлиб ўтган минтақалараро ҳамкорликнинг ХХ юбилей форуми якунларини ижобий баҳолаймиз. Навбатдаги форумни жорий йилда Қозоғистоннинг Орал шаҳрида ўтказиш режалаштирилган”, - деди Бош вазир.

Шунингдек, минтақалараро ҳамкорлик форумлари ҳар икки мамлакат ҳудудлари ривожига туртки бўлаётганини таъкидлади.

“Мазкур формат йилдан-йилга ўз самарадорлигини исботлаб келяпти ва икки мамлакат ҳудудлари ўртасида конструктив мулоқотни ташкил этишда боғловчи механизм бўлиб хизмат қиляпти. Ишончим комилки, жорий йил турли даражадаги ҳамкорликдаги фаолият ва ўзаро муносабатлар нуқтаи назаридан муҳим воқеаларга бой бўлади.

Россия Қозоғистоннинг асосий савдо шерикларидан биридир. 2023 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 27,1 миллион долларга етди. Ўтган йилнинг 11 ойида ўзаро товар айирбошлаш яхши натижаларни кўрсатиб, 24,2 миллиард доллар даражасига етди”, - деди Олжас Бектенов.

Сўнгги хабарлар