Қозоғистон ва Россия спорт соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

ASTANA. Kazinform – ҚР Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари доирасида Россия Федерацияси спорт вазири Михаил Дегтярев билан учрашди. Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

ҚР Туризм жəне спорт министрлігінің
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Учрашувда вазир икки давлат ҳамкорлиги юқори даражада эканини айтиб, БРИКСга аъзо давлатлар спорт ўйинлари, “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинлари каби йирик халқаро спорт тадбирлари муваффақиятли ўтаётганини қайд этди. Бу йилги БРИКС ўйинларида Қозоғистон терма жамоасидан 108 нафар, “Осиё болалари” ўйинларида 200 нафар спортчи иштирок этди.

“Кейинги икки йил давомида қозоғистонлик спортчилар Россия ҳудудида 40 дан ортиқ ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишди. Бу икки давлат ўртасидаги спорт алоқаларини мустаҳкамлаши шубҳасиз. Қозоғистон Олимпия ўқув-машғулот маркази базаларидан фойдаланган ҳолда ушбу амалиётни давом эттиришни таклиф қилмоқда”, — деди вазир.

Шу билан бирга, миллий спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Масалан, V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари дастурига Саха (Якутия) Республикасининг миллий спорт тури – мас-рестлинг ва татар халқининг миллий кураши – кореш киритилган. Ўйинларда Россия Федерациясининг 197 нафар вакили иштирок этмоқда.

Михаил Дегтярев Туризм ва спорт вазирига меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у қозоғистонлик спортчилар БРИКС мамлакатлари ва “Осиё болалари” ўйинларида муваффақиятли иштирок этганини айтди. Шунингдек, у Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари юқори савияда ташкил этилгани ва кенг кўламли ўтаётганини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар