16:32, 12 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳаво алоқалари кенгаймоқда
NUR-SULTAN. Кazinform - ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси халқаро ташувларни қайта тиклаш ва очиш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида Россия Федерацияси авиатсия маъмурлари билан биргаликда Қозоғистон ва Россия ўртасида мунтазам йўловчи қатновлари бўйича иккита ҳаво йўналишини очиш масаласини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Kazinform қўмита матбуот хизматига таяниб хабар беради.
17 июлдан бошлаб Россиянинг Red Wings авиакомпанияси Алмати - Челябинск йўналиши бўйича ҳафтасига 1 марта якшанба кунлари, 22 июлдан эса Ақтўбе - Жуковский йўналиши бўйича ҳафтасига 2 рейс-жума-якшанба кунлари частотаси билан мунтазам йўловчи рейсларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Парвозлар SU-95 русумли самолётларда амалга оширилади.
Қозоғистон ва Россия ўртасида янги авиақатновларнинг очилиши икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий, туризм ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Чипталар авиакомпаниянинг расмий веб-сайтида мавжуд.