Қозоғистон ва Россия президентлари сунъий интеллектни жорий этишга бағишланган кўргазма билан танишди
ASTANA. Kazinform — Россияга амалий ташриф билан борган Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Al Journey 2026 халқаро конференцияси доирасидаги тадбирларда иштирок этди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин Қозоғистон ҳамда Россиянинг сунъий интеллект соҳасидаги ютуқларини намойиш этувчи стендлар билан танишди.
Қозоғистон кўргазма майдонида «Технологик миллат», Startup City, GovTech, Aitu, «Транспорт ва FinTech соҳаларида сунъий интеллект» каби олтита асосий йўналиш қамраб олинган.
Россия томонининг экспозицияси таълим, соғлиқни сақлаш, шаҳарсозлик, суд ишларини юритиш, нефть саноати ва бошқа соҳалардаги рақамли ечимларга бағишланган.
Икки мамлакатнинг тегишли идоралари раҳбарлари сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда амалга оширилаётган устувор лойиҳаларни тақдим этди.
AI Journey («Сунъий интеллект оламига саёҳат») — сунъий интеллект технологияларини жаҳон миқёсида ривожлантириш масалаларига бағишланган анъанавий конференция.
Тадбир 2016 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Шу вақт ичида мазкур анжуман сунъий интеллект соҳасидаги нуфузли халқаро майдонга айланди.
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Москвага боргани ҳақида хабар берилган эди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин Кремлда учрашди.