Қозоғистон ва Россия «Байтерек» космик мажмуасини учиришни бир йилга кечиктирди

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон ва Россия Ҳукуматлари ўртасида «Бойқўнғир» космодромида «Байтерек» космик ракета мажмуасини яратиш бўйича келишувга ўзгартиришлар киритиш таклиф этилди. Бу ҳақда Ashyq МҲА сайтида эълон қилинган Ҳукумат қарорида айтилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Икки давлат ўртасидаги келишувга кўра, «Байтерек» мажмуасини Байқўнғир космодромидан учириш синовлари 2023 йилда бошланиши керак эди. Энди у бир йилга қолдирилди.

«Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати 2024 йилда «Байтерек» космик ракета мажмуасини ўрта тоифадаги ракета-ташувчи билан учириш синовларини бошлашни таъминлайди», — дейилади очиқ муҳокама учун чиқарилган Ҳукумат қарори лойиҳасида.

Дунёдаги геосиёсий вазият туфайли бундай қарор қабул қилинди.

«Баённоманинг имзоланиши дунёдаги геосиёсий вазият туфайли «Байтерек» космик ракета мажмуасини ўрта тоифадаги ракета билан учириш синовларини бошлашни 2023 йилдан 2024 йилгача кечиктириш имконини беради», — дейилади Қозоғистон Республикасининг Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин имзолаган ҳужжатда.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар