Қозоғистон ва Нидерландия ўртасидаги савдо айланмаси 6 ойда 2,5 миллиард долларга етди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда Нидерландиялик инвесторлар иштирокидаги 681 та юридик шахс рўйхатга олинган. Бу ҳақда Қозоғистон-Нидерландия биринчи бизнес кенгашида«Бенилюкс» савдо-саноат палатаси бош директори Ануар Қуржиқаев маълум қилди.
“2024 йил январь-июнь ойларида икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 2,5 миллиард долларни, жумладан, экспорт 2,37 миллиард доллар, импорт 168 миллион долларни ташкил этди”, - деди у.
Савдо-саноат палатаси раҳбарининг сўзларига кўра, Қозоғистон Нидерландияга асосан хом нефть, нефть маҳсулотлари, ферроқотишмалар, титан, қайта ишланмаган қўрғошин экспорт қилади. Нидерландия эса Қозоғистонга тракторлар, қурилиш конструкциялари, дори-дармонлар, гуллар ва бошқа ўсимликлар, электр генераторлари етказиб беради.
“Қозоғистонда Нидерландия иштирокида 681 та юридик шахс рўйхатга олинган. Корхоналарнинг аксарияти нефть-газ тармоғи, геология-қидирув ишлари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналари етказиб бериш, фармацевтика, дори воситалари етказиб бериш, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Нидерландия кўп йиллар давомида Қозоғистоннинг 1-рақамли инвестори ва ЕИнинг асосий савдо ҳамкори, шунингдек, янги технологияларнинг муҳим етказиб берувчиларидан бири бўлиб келган”, — деди Ануар Қуржиқаев.