Қозоғистон ва Мўғулистон Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш зарур – Президент

Давлат раҳбари Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан музокара ўтказди, дея хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Президент
Фото: очиқ манбалардан олинган

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Мўғулистон ўртасидаги яқин ва анъанавий дўстликни таъкидлади.

Президент икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтариш имкониятларига эътибор қаратди.

Давлат раҳбари савдо-иқтисодий ҳамкорликка янги суръат бағишлаш учун Ҳукуматлараро комиссия фаолиятини жонлантириш, Қозоғистон ва Мўғулистон Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Учрашув якунида президентлар яқин келажакда бир-бирларининг мамлакатларига ташриф буюриш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Сўнгги хабарлар