Қозоғистон ва Малайзия ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар сони ортади

Қозоғистон ва Малайзия ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар сони ортади
Фото: pixabay.com

2024 йилда Қозоғистон ва Малайзия ўртасидаги тўғридан-тўғри рейслар сони ортади. Бу ҳақда Kazinform агентлиги ҚР Туризм ва спорт вазирлигига таяниб хабар беради.

ҚР Туризм ва спорт вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев Air Asia Х бош директори Беньямин бин Исмоил ва компания вакиллари билан учрашув ўтказди. Томонлар Қозоғистоннинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш истиқболларини, йўловчилар оқимини кўпайтириш режасини ва туризмни ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни муҳокама қилдилар.

“Тўғридан-тўғри парвозлар нафақат саёҳатчилар учун қулай шарт-шароит яратади, балки мамлакатимизни хорижлик сайёҳлар учун ҳам қулай қилади. Шу билан бирга, бу сайёҳлар сонини оширади, кириш туризми географиясини кенгайтиради ва туризм бизнеси учун янги имкониятлар очади”, — деди Ержан Еркинбаев.

Унинг сўзларига кўра, тўғридан-тўғри рейсларнинг очилиши ҳозирча биринчи босқичдир.

Вазирлик маълумотларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда ҳаво қатновлари ҳал қилувчи ўрин тутади. Улар бизнес музокараларини осонлаштиради, савдо ва инвестицияларни рағбатлантиради. Куала-Лумпур ва Алмати ўртасида авиақатновлар очилиши доирасида ишбилармонлик туризми оқими ошиши кутилмоқда. Бу тажриба ва билим алмашишга ёрдам беради, сармоявий имкониятларни кенгайтиради.

“Ўз навбатида, Air Asia вакиллари Куала-Лумпур ва Алмати ўртасида 2024 йилнинг март ойидан бошлаб ҳафтасига тўртта рейс (сешанба, пайшанба, шанба ва якшанба) бўлган тўғридан-тўғри мунтазам йўловчи қатновини йўлга қўйиш ниятида эканлигини маълум қилди.

Авиакомпания вакилларининг фикрича, бу қадам икки давлат ўртасида туризм, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик учун янги имкониятлар очади”, — дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги хабарлар