Қозоғистон ва Мальдив ороллари ўртасида мунтазам рейслар йўлга қўйилади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси ва Мальдив ороллари ўртасида мунтазам рейслар йўлга қўйилади. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) Ассамблеясининг 41-сессияси доирасида Қозоғистон ва Мальдив ороллари ўртасида мунтазам авиақатновлар учун ҳуқуқий асос яратилди.

Бунгача мамлакатлар ўртасида қонунчилик базаси йўқлиги сабабли фақат чартер рейслари амалга оширилар эди.

Мальдив ороллари томонидан ҳужжатни транспорт ва фуқаро авиацияси вазири Айшат Нахула хоним, Қозоғистон томонидан фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Талғат Ластаев имзолади», - дейилади хабарда.

Имзоланган ҳужжат ҳар бир томон учун ҳафтасига 7 та мунтазам рейсни амалга ошириш имкониятини назарда тутади.

Сўнгги хабарлар
telegram