Қозоғистон ва Люксембург ўртасида мунтазам рейслар очилади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Люксембург мунтазам ҳаво транспорти бўйича меморандум имзолади. Ушбу келишувга кўра, Астана орқали ҳафталик транзит рейслар сонини уч баравар ошириш режалаштириляпти, деб хабар беради Kazinform ҚР Фуқаро авиацияси қўмитасига таяниб.
None

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожланиш вазирлиги ва Люксембург ҳукумати вакиллари икки давлат ўртасида ҳаво қатнови бўйича меморандум имзолади.

«Илгари фақат чартер рейслари бор эди. Энди мунтазам ҳаво ташиш йўлга қўйилади. Бундан ташқари, Люксембургдан парвозлар ҳафтасига 7 марта амалга оширилган бўлса, ушбу меморандум билан уларнинг ҳажми 21 тагача кўпаяди. Бу асосий келишув. Франция ва Финляндиядан кейин Люксембург «очиқ осмон» қоидалари доирасида очиқликнинг 5-даражасига эришган учинчи давлатдир», – деди Марат Каримжанули матбуот анжуманида.

Вазирнинг сўзларига кўра, мазкур келишув Қозоғистон авиация саноати учун янги имкониятлар очади ва мамлакатнинг Европа ва Жануби-Шарқий Осиё ўртасидаги фазодаги асосий транзит хаб сифатидаги ролини мустаҳкамлайди.


Сўнгги хабарлар