Қозоғистон ва Латвия ўртасидаги юк айланмаси 23 фоизга ошди

Маърузачининг таъкидлашича, ўсиш асосан Қозоғистондан темир йўл транзит юклари, хусусан, кўмир ҳисобига содир бўлди. Бундан ташқари, Латвия орқали ўтадиган ферроқотишмалар ҳам ўсишга сезиларли таъсир кўрсатди.
«Ўйлаймизки, жорий йилда товар айирбошлаш ҳажмини яна 10 фоизга оширамиз. Юк ташиш борасида ҳозирча ҳеч қандай қийинчиликка дуч келмаяпмиз, барча масалалар ҳал этилмоқда. Бугун биз Қозоғистон делегацияси билан транспорт, тезкор ва божхона хизматлари мавзусини муҳокама қилмоқдамиз. Инфратузилмага келсак, у транзит ташиш билан боғлиқ барча масалаларга мос келади», — деди Улдис Рейманис Алматидаги «New Silk Way» халқаро транспорт-логистика форумида.
Улдис Рейманиснинг қўшимча қилишича, форум давомида икки мамлакат делегациялари денгиз ва темир йўл транспортини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган. Шунингдек, у Қозоғистон ва Латвияни мултимодаль транспорт орқали боғлашини таъкидлади.
Муаллиф: Еламан Турисбеков