Қозоғистон ва Конго мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилиш ниятида

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон ва Конго ҳарбий саноат ва мудофаа соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятида. Бу ҳақда Ақорда ҚР Саноат ва қурилиш вазири Қанат Шарлапаев маълум қилди.

 Казахстан и Конго
Фото: Солтан Жексенбеков/ Kazinform

Унинг таъкидлашича, Конго Республикаси Президенти Дени Сассу-Нгессо Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида зирҳли машиналар ишлаб чиқарадиган маҳаллий заводга ташриф буюради.

“Бу - энг илғор ишлаб чиқариш маркази. Албатта, биз ҳар доим ҳарбий-саноат комплекси ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаймиз. Шунинг учун биз ушбу корхона ва Қозоғистон ҳарбий-саноат комплекси ишидаги имкониятларни тақдим этамиз”, - деди Қанат Шарлапаев.

Эслатиб ўтамиз, бугун Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Астана шаҳрига расмий ташриф билан келган Конго Республикаси Президенти Дени Сассу-Нгессони Ақордада кутиб олди.

Сўнгги хабарлар