Қозоғистон ва Конго дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилади

Қозоғистон ва Конго дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилади
Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform - Бугун Ақордада Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Конго Республикаси Президенти Дени Сассу-Нгессо ўртасидаги музокаралар якунида бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

Хусусан, Конго Президентининг расмий ташрифи доирасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

1. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Конго Республикаси Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги келишув;

2. Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Конго Республикаси Ташқи ишлар, франкофония ва Конгонинг хориждаги ишлари вазирлиги ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисидаги меморандум;

3. Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ва Конго Республикаси Почта, телекоммуникациялар ва рақамли иқтисодиёт вазирлиги ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари, электрон давлат хизматлари кўрсатиш, космик ва киберхавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;

4. Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазирлиги ва Конго Республикаси кончилик ва геология вазирлиги ўртасида тоғ-кон саноати ва геология соҳасидаги меморандум;

5. Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Конго Республикаси Энергетика ва гидроэнергетика вазирлиги ўртасида электр энергетикаси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;

6. “Астана” халқаро молия маркази ва Конго Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

7. “ҚазМунайГаз” МК” АЖ ва «Natinal Petroieum Company of the Republic of Congo» компанияси ўртасида нефть ва газ соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

8. “Миллий ахборот технологиялари” АЖ ва Конго Республикаси Почта ва электрон алоқаларни тартибга солиш миллий органи (ARPCE) ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум; 9. «Қазақстан ғарыш сапары» АЖ ва Конго Республикаси Почта ва электрон алоқаларни тартибга солиш миллий органи (ARPCE) ўртасида ерни масофадан туриб зондлаш космик тизими соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

10. «MSPP GL» МЧЖ ва Конго Республикаси Почта ва электрон алоқаларни тартибга солиш миллий органи (ARPCE) ўртасида киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум.

Сўнгги хабарлар
telegram