Қозоғистон ва Қирғизистон чегара вакилларининг хизмат кўрсатиш ҳудудлари тўғрисидаги протокол ратификация қилинди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида чегара вакиллари фаолияти соҳалари тўғрисидаги баённомани (1:200 000 харита) ратификация қилиш ҳақида»ги Қозоғистон Республикаси қонунини имзолади. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар бермоқда.

Қонун матни матбуотда эълон қилинади.

Баённоманинг асосий мақсади Қозоғистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси чегара вакиллари ўз вазифаларини бажариш учун жавобгар бўлган давлат чегараси участкаларининг ҳудудий чегараларини белгилашдан иборат. Шу муносабат билан 2019 йил 20 май куни Бишкек шаҳрида икки давлат ўртасида имзоланган протокол кучга кирди.

Баённомага мувофиқ, Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси ҳукумати ўртасида қуйидаги йўналишлар белгиланди:

Қозоғистон Республикаси томонидан – Алмати, Қордай ва Тараз участкалари, Қирғизистон Республикаси томонидан эса – Иссиқкўл, Шу ва Талас участкалари.

Сенатор Ғалиасқар Сарибаев таъкидлаганидек, қонунни ратификация қилиш Қозоғистон ва Қирғизистон республикаларининг давлат чегарасида барқарорлик ва ҳамкорликни таъминлаш, ўзаро келишув ва ишончни оширишга қаратилган.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар
telegram