Қозоғистон ва Италия Ҳарбий-денгиз кучлари ҳамкорлик масаласини муҳокама қилишди
«Ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ, Нур-Султон шаҳридаги Миллий ҳарбий-ватанпарварлик марказида Қозоғистон Республикаси ва Италия Республикаси Ҳарбий-денгиз кучлари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда томонлар 2019 йилга мўлжалланган Ҳарбий ҳамкорлик режасида кўзда тутилган чора-тадбирларни муҳокама қилишди. Айниқса, шу йилнинг иккинчи ярмида Қозоғистон Ҳарбий-денгиз кучларининг Венеция шаҳрида бўлиб ўтадиган Ҳарбий-денгиз кучларининг XII симпозиумида иштирок этиш имкониятлари муҳокама марказида бўлди», - делинган хабарда.
Бундан ташқари, қозоғистонлик ҳарбий денгизчилари ва Италия Ҳарбий-денгиз кучлари сувости минадан тозалаш бўйича экспертлари орасида учрашув ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.
Тадбир натижасида Ҳарбий-денгиз кучларини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари аниқлаб олинди.