Қозоғистон ва Индонезия ўртасидаги маданий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Ербол Алиқулов Индонезия Таълим, маданият, тадқиқот ва технологиялар вазирлиги Маданият департаменти бош директори Хилмар Фарид ва Индонезиянинг Қозоғистон Республикасидаги элчиси Моҳамад Фажрул Раҳмон билан учрашди. Ербол Алиқулов ўтган йили Қозоғистон ва Индонезия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлганлигини таъкидлади.

Индонезия билан ҳамкорлик
Фото: ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати

“Шу вақт ичида мамлакатларимиз ўртасида икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик доирасида яқин ва ишончли муносабатлар ўрнатилди. Энди биз икки давлатнинг маданий тадбирларда иштирок этиши орқали қўшма ишни фаоллаштиришимиз керак”, — деди ҚР Маданият ва ахборот вазири ўринбосари.

Индонезия билан ҳамкорлик
Фото: ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати

 

Қозоғистон ва Индонезия ўртасида маданий ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум 2013 йилда имзоланган эди. Ҳамкорлар ўзаро мулоқот доирасини кенгайтириш ниятида.

“Қозоғистон ва Индонезияни ўхшаш жиҳатлари кўп. Биз кўп миллатли ва кўп маданиятли мамлакатмиз. Ишончим комилки, ҳамкорлигимиз янада самарали ва муваффақиятли бўлади”, - деди Хилмар Фарид.

У, шунингдек, икки мамлакатда алмашувчи талабалар сонини оширишни таклиф қилди.

Учрашув якунида иштирокчилар тасвирий ва декоратив санъат, мусиқа, театр ва кинематография соҳаларида ҳамкорликни кўриб чиқиш ва мустаҳкамлашга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Сўнгги хабарлар