Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг тез ўсиши кузатилмоқда - Роман Скляр
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон-Хитой ҳамкорлиги доирасида 45 та йирик сармоявий лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ҳақда бугун пойтахтда Қозоғистон-Хитой ишбилармонлар кенгашида бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Скляр маълум қилди.

“Ушбу учрашув Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги самарали ҳамкорликни таъминлашга қаратилган муҳим платформа ҳисобланади. Хитой - Қозоғистоннинг асосий стратегик савдо ва сармоявий шерикларидан биридир. Икки давлат ўртасида ишонч мулоқоти йўлга қўйилиб, ҳамкорликнинг юқори даражасига эришилди. Ўтган йили Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 30 фоиздан ортиқ ўсди ва рекорд даражадаги 41 миллиард долларга етди”, - деди Р.Скляр.
Шу нуқтаи назардан, жорий йилда ҳам товар айирбошлашда жадал ўсиш кузатилмоқда.
“Кейинги 20 йил ичида Хитойдан Қозоғистонга киритилган тўғридан-тўғри сармоя миқдори 25 миллиард долларга етди. Айни пайтда Қозоғистонда Хитой капитали иштирокидаги 4 мингдан ортиқ компания рўйхатдан ўтган. Бундан ташқари, Қозоғистон-Хитой ҳамкорлиги доирасида 45 та йирик сармоявий лойиҳа амалга оширилмоқда”, - деди Ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари.
Аввал хабар қилинганидек, бугун мазкур ишбилармонлик учрашуви доирасида ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг Инвестиция қўмитаси раиси Габидолла Оспанқулов Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги лойиҳаларни тушунтириб берди.
Форум доирасида Қозоғистон ва Хитой ўртасида 5,2 миллиард долларлик ҳужжатлар имзоланди.