Қозоғистон ва Хитой ўртасида янги ҳаво йўналиши очилди
BEIJING. Kazinform - Шу ҳафтада Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном районидаги Инин шаҳри ва Қозоғистон Республикасининг Алмати шаҳри ўртасида янги халқаро йўловчи ташиш ҳаво йўналиши очилди, дея хабар беради Kazinform мухбири Xinhua агентлигига таяниб.

Инин шаҳри Урумчи ва Қашғар шаҳарлари қатори ШУАРдаги халқаро алоқалар учун очиқ учинчи ҳаво бандаргоҳига айланди.
Инин аэропорти маъмурияти маълумотларига кўра, ушбу йўналиш бўйича парвозлар ҳафтада бир марта амалга оширилади.
Маҳаллий ОАВ таъкидлаганидек, янги ҳаво қатновларининг очилиши мамлакатлар ўртасидаги бизнес, туризм ва гуманитар алмашинувларни фаоллаштиради.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг ноябрь ойидан Хитой ва Қозоғистон ўртасида визасиз режим амал қилади. 2024 йил Хитойда Қозоғистон туризми йили деб эълон қилинди ва Алмати шаҳри Қозоғистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) раислиги даврида “ШҲТнинг туристик ва маданий пойтахти” мақомини олди.
Муаллиф: Руслан Сулейменов