Қозоғистон ва Хитой олимлари ҳамкорликда ёшлар ўртасида илм-фанни тарғиб қилади

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон ва хитойлик олимлар биргаликда ёшлар ўртасида илм-фанни тарғиб қилади. Бу ҳақда томонлар Алматида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Фан ва олий таълим вазирлигига таяниб.

Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий фанлар академияси президенти Кунсулу Закария икки мамлакат олий таълим муассасалари ва фанлар академиялари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

«Биз, айниқса, олимларнинг илм-фан орқали халқаро алоқаларни ривожлантириш истагини қўллаб-қувватлаймиз. Қозоғистон Фанлар академияси Хитой Фанлар академияси билан ҳамкорликда илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва унга ёш олимларни жалб қилишга тайёр», — деди у.

Хитой Фанлар академияси вице-президенти Чжан Тао Қозоғистон Фанлар академияси президенти ва вице-президентларини осмон ости мамлакати академиясига аъзо бўлишга таклиф қилди.

«Биз қозоғистонлик ҳамкасбларимизни Хитой илмий ютуқлари билан таништириш ниятидамиз», — деди Хитой Фанлар академияси вице-президенти. Бундан ташқари, у Қозоғистон Миллий фанлар академияси делегациясининг Хитойга ташрифини интиқлик билан кутаётганини айтди.

Шунингдек, икки мамлакат олимлари математика ва табиий фанлар соҳасида олиб борилаётган изланишлар муҳимлигини таъкидладилар.

photo


photo


photo

photo

photo

Сўнгги хабарлар
telegram