Қозоғистон ва Хитой икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

Казахстан и Китай подписали план двухстороннего военного сотрудничества
Фото: Минобороны РК

ASTANA. Kazinform - Астанага Хитой Халқ Республикаси мудофаа вазири адмирал Дун Цзюн бошчилигидаги ҳарбий делегация келди ва Қозоғистон Мудофаа вазирлигига ташриф буюрди.

ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, генерал-полковник Руслан Жақсилиқов ҳамкасбини Хитой Республикаси мудофаа вазири этиб тайинлангани билан табриклади.

“Бу лавозимга илк ташрифингиз Қозоғистондан бошланганининг ўзига хос аҳамияти бор. Бу икки давлат ўртасидаги катта ишонч ва дўстликдан далолатдир. Ишончим комилки, мазкур тадбир нафақат мудофаа вазирликлари, балки икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди”, – деди у.

Қозоғистон Мудофаа вазири бошқармалар қўшма машғулотлар ўтказиш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш, маданият ва спорт соҳаларида алоқаларни кенгайтириш имкониятларига эга эканлигини таъкидлади.

Учрашувда Қозоғистон ва Хитой мудофаа вазирликлари раҳбарлари, генерал-полковник Руслан Жақсилиқов ва адмирал Дун Цзюн икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Адмирал Дун Цзюн суҳбатдошга ўз миннатдорчилигини билдириб, мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва ривожлантириш ниятини қўллаб-қувватлади.

“Мудофаа вазирлари сифатида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича олдимизга катта миссия турибди. Ташрифим ШҲТга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгаши доирасида бўлиб ўтмоқда. ШҲТ доирасида ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш - устувор вазифалардан биридир”, - деди адмирал Дун Цзюн.

Қозоғистон ва Хитой икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади
Фото: Қозоғистон Мудофаа вазирлиги

Қозоғистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасидаги салмоқли ишларини қайд этди.

Учрашув якунида мудофаа вазирликлари Қозоғистон ва Хитой ўртасида 2024 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасини имзоладилар.

Хитой Мудофаа вазирлиги раҳбари адмирал Дун Цзюн Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг фахрий меҳмонлар китобига имзо чекди.

Сўнгги хабарлар