Қозоғистон ва Хитой Фанлар академиялари экология ва ер ресурслари муаммоларини ўрганади

Қозоғистон ва Хитой Фанлар академиялари экология ва ер ресурслари муаммоларини ўрганади
Фото: Хитой Фанлар академияси матбуот хизмати

BEIJING. Kazinform - Пекинда Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон Миллий фанлар академияси ва Хитой Фанлар академияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Эндиликда академиялар қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, шунингдек, космик тадқиқотлар соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси Миллий фанлар академияси вице-президенти Лаззат Ералиеванинг айтишича, келишув келажакда космик, агробиорресурслар, экология ва тиббиёт соҳаларида илмий тадқиқотлар олиб боришни назарда тутади.

– Ўзаро англашув меморандумининг имзоланиши Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги илмий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади. Бугунги кунда бу ҳамкорлик фаоллашиши керак, - деди у.

Қозоғистон Фанлар академияси 1946 йилда ташкил этилган. 2023 йилда Қозоғистон Республикаси Миллий Фанлар академияси давлат мақоми қайта берилди.

1949 йилда ташкил этилган Хитой Фанлар академияси Хитойда табиий фанлар соҳасидаги фундаментал тадқиқотларнинг етакчи маркази ҳисобланади. Унинг таркибига 100 дан ортиқ илмий-тадқиқот институтлари ва учта университет киради.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар