14:30, 15 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистон ва Хитой чегарасидаги назорат-ўтказиш пункти вақтинча ишламайди
ASTANA. Kazinform – Хитой билан чегарадаги «Бақти» ўтказиш пункти бир неча кунга ёпилади, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
Жорий йил бошидан Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари божхона чегарасининг Қозоғистон қисмида жойлашган назорат-ўтказиш пунктларини янгилаш ва қўшимча техник жиҳозлаш ишлари олиб бориляпти. Шу муносабат билан Қозоғистон-Хитой чегарасидаги «Бақти» автомобиль назорат-ўтказиш пункти янгиланмоқда.
Иш жадвалига кўра, 18-20 август кунлари ташқи сув тармоқларини ётқизиш режалаштирилган. Сув тармоқлари назорат-ўтказиш пункти автомагистрали орқали ўтганлиги сабабли ушбу кунларда божхона пункти транспорт воситалари учун ёпилади.
«Бақти» назорат-ўтказиш пункти 2023 йил 21 августда очилиши режалаштирилган. Ноқулайлик учун узр сўраймиз», – дейилади қўмита хабарида.