Қозоғистон ва Хитой “Алмати” саноат зонасида автомобилсозлик парки қуришни режалаштирмоқда

Қозоғистон ва Хитой “Алмати” саноат зонасида автомобилсозлик парки қуришни режалаштирмоқда
Фото: primeminister.kz

16 декабрь куни Хитой томонининг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр амалий ташриф билан Хэфэй шаҳрига (Аньхой провинцияси) борди. Бу Хитойнинг муҳим саноат, инновацион, илмий ва таълим марказларидан бири ҳисобланади, деб хабар беради Kazinform агентлиги primeminister.kz сайтига таяниб.

Ташриф доирасида Роман Скляр Аньхой провинцияси партия қўмитаси котиби Хань Цзюн ва Аньхой провинцияси халқ ҳукумати раиси Ван Цинсян билан музокаралар ўтказди, унда томонлар савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни янада чуқурлаштиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Натижада «Астана Моторс» МЧЖ ва Хитойнинг «Chery International Co., Ltd.» автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ҳужжатда Қозоғистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг юқорида қайд этилган корхоналари ўртасида Алмати саноат зонасида автомобиль саноат паркини биргаликда қуриш соҳасида стратегик ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган.

Ташриф якунида Қозоғистон делегацияси Хитойнинг энг йирик автомобилсозлик компанияларидан бири «JAC Group» – «JAC Xinggang» ва «JAC NIO» ва Хитойнинг энергетика компанияси «Sungrow Power Supply Co., Ltd.» ишлаб чиқариш базалари ҳамда Хэфэй иқтисодий ва технологик ривожланиш зонасига ташриф буюриб, асосий фаолияти билан танишди.

Сўнгги хабарлар