Қозоғистон ва Хитой 75 миллион долларлик гўшт экспорти бўйича шартнома имзолади
ASTANA. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги майдонида 75 миллион АҚШ долларига тенг гўшт экспорти бўйича шартномалар имзоланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давлат раҳбарининг экспорт ҳажмини ошириш бўйича топшириғи ҳамда ХХР ва Қозоғистон Республикаси ўртасида имзоланган ветеринария талаблари тўғрисидаги баённома доирасидаги ишларни давом эттирмоқда. Шу муносабат билан Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров Хитойнинг CITIC Construction ва Beijing Capital Agro компаниялари раҳбарияти билан учрашди.

Вазир Қозоғистон-Хитой ҳамкорлигининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳимлигини таъкидлади. Хитой қишлоқ хўжалиги соҳасидаги учта йирик савдо ҳамкоридан биридир. 2023 йилда Қозоғистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг товар айланмаси 1,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди, бу 2022 йилга нисбатан 67 фоизга кўпдир. ХХРга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми 2 баробар ошиб, 1 миллиард АҚШ долларига етди.
“Хитойга экспортнинг асосий ҳажмини дон ва ёғли экинлар, турли ёғларга ташкил этяпти, бироқ биз чорвачилик маҳсулотлари ҳисобига экспорт ҳажмини ошириш учун катта имкониятларни кўрмоқдамиз”, - деди вазир.
Айдарбек Сапаров Қозоғистонда экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва ривожлантириш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ем-хашак етиштириш учун барча шароит яратилганини таъкидлади.
Давлат раҳбарининг топшириғига кўра жорий йилда экин майдонларини диверсификация қилиш янада кучайтирилиб, ем-хашак экинлари майдони 314 минг гектарга кўпайтирилди. Бу жараён чорвачиликнинг барча турлари, жумладан, паррандачилик, сут ва гўшт чорвачилигини ривожлантиришга хизмат қилади.
2024 йил февраль ойида ХХР ҳукумати Қозоғистоннинг жануби-шарқий вилоятларидан гўшт маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича чекловларни олиб ташлади. Бу юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини жонлантириш имконини берди – июнь ойида мол гўштининг биринчи партияси ХХРга экспорт қилинди. Бугун 75 миллион АҚШ долларига тенг учта янги шартнома имзоланади.
Ўз навбатида, Хитой компаниялари вакиллари Қозоғистон билан мол гўшти ва тирик ҳайвонларни харид қилиш бўйича узоқ муддатли ҳамкорликка қизиқиш билдирди.
Beijing Capital Agro компанияси 2030 йилгача гўшт чорвачилигига 600 миллион доллардан ортиқ сармоя киритмоқчи. Лойиҳа доирасида боқиш майдонлари ташкил этилади, 600 дан ортиқ фермер хўжаликлари ва ишчи боқиш пунктлари ишбилармонлик кооперациясига жалб этилади.
3500 дан ортиқ иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
Йиғилиш якунларига кўра, «Meat processing and Servis company», Agro Silk Way, «Астана Агро Продукт» МЧЖлари ХХР компаниялари билан гўшт экспорти ва чорва молларини етказиб бериш бўйича учта шартнома имзолади.