Қозоғистон ва Франция кинематография соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиради

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Миллий кинематографияни қўллаб-қувватлаш маркази ва Франция Миллий кинематография ва анимация маркази ўртасида халқаро Канн фестивали доирасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги маълум қилди.

кино
Фото: pyxabay.com

Икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, кино саноатини ривожлантиришга қаратилган муҳим қадам.

Меморандум доирасида томонлар ҳар икки давлатнинг кино маҳсулотларини ўз ҳудудларида тарқатишни қўллаб-қувватлайди.

“Кино маҳсулотларини хорижда тарқатиш - маданий ранг-барангликни тарғиб этишда муҳим омил саналади. Шу муносабат билан Франциядаги Миллий кинематография ва анимация маркази қозоғистонлик ҳамкасблари билан кино ишлаб чиқаришни халқаро миқёсда илгари суриш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашади. Бу тажрибани ошириш учун яхши имкониятдир”, - дейди Қозоғистондаги Кинематографияни қўллаб-қувватлаш миллий маркази бошқаруви раиси Қурманбек Жумағали.

Франция Миллий кинематография ва анимация маркази қозоқ фильмларини тарқатишга ва француз фильмларини қозоқ тилига дубляж қилишга тайёр.

Сўнгги хабарлар