Қозоғистон ва Fortescuе компанияси «яшил» водород ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолади

CAIRO. Кazinform– Қозоғистон Ҳукумати ва Fortescuе Future Industries ўртасида мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида, жумладан, Атирау ва Манғистау вилоятларида «яшил» водород ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича концептуал келишуви имзоланди, деб хабар беради primeminister.kz.
None

Ҳужжатни Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ва Fortescue компанияси раҳбари Эндрю Форрест Мисрда бўлиб ўтган Иқлим ўзгариши бўйича глобал конференция (CОP27) Жаҳон етакчилари саммити доирасида имзолади.

Битимнинг амалга оширилиши 2030 йилга бориб иссиқхона газлари чиқиндиларини 15 фоизга қисқартириш ва 2060 йилгача углерод нейтраллигига эришиш бўйича мамлакатнинг юксак мақсадларига эришишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Бўлажак лойиҳалар Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кеча имзоланган ўзаро англашув меморандуми доирасида Европа бозорига етказилиши режалаштирилган катта ҳажмдаги «яшил» водород ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Умуман олганда, «соф» водород ишлаб чиқариш бўйича ҳамёнбоп технологияларни жорий этиш Қозоғистонга 5-7 йил ичида ушбу ёқилғининг дунёдаги энг йирик етказиб берувчиларидан бирига айланиш имконини беради.

Алихан Смаилов «яшил» водород ишлаб чиқариш лойиҳаси минтақадаги ана шундай йирик лойиҳалардан бири эканини таъкидлади.

– Муқобил энергия манбаларини ривожлантириш доирасида «яшил» водород ишлаб чиқариш биз учун энг муҳим ва устувор йўналишлардан биридир. Халқаро экспертларнинг фикрича, Қозоғистон ушбу экологик тоза ёқилғининг 10 та йирик экспортчиси қаторига кириши мумкин. Бу мақсадни амалга оширишда стратегик ҳамкорларимизнинг қўллаб-қувватлаши биз учун муҳим»

, — деди Алихан Смаилов.

Унинг қайд этишича, Қозоғистон Республикаси Ҳукумати хусусий компанияларнинг «яшил» энергетика секторидаги улушини ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш тизимини қайта кўриб чиқди.

«Декарбонизацияни рағбатлантиришга бўлган ёндашувимиз бозор механизмлари ва хусусий сармоялардан максимал даражада фойдаланишга асосланади»

, — деди Бош вазир.

Ўз навбатида, Эндрю Форрест «яшил» водородни ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш оғир саноатни карбонсизлантириш, иш ўринларини яратиш ва бутун энергетика сектори барқарорлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

«Биз Қозоғистон билан ушбу салоҳиятни тезроқ рўёбга чиқаришга ёрдам бериш учун ўз иш услубларимиз ва имкониятларимизни баҳам кўришдан хурсандмиз»

, - деди Эндрю Форрест.


Фото:t.me/KZgovernment
Сўнгги хабарлар