Қозоғистон ва Эрон стандартлаштириш соҳасида шартнома имзолади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – 2022 йилнинг 21-22 феврал кунлари ҚазСтандарт раҳбарияти Теҳрон шаҳрида Қозоғистон ва Эрон ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг 17-йиғилишида иштирок этди.

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Матбуот хизмати маълумотларига кўра, Эрон Қозоғистоннинг энг яқин савдо ҳамкорларидан бири бщлиб, биргина 2021 йилнинг ўзида Эронга экспорт ҳажми 2,1 баробарга ошиб, 275,3 млн АҚШ долларини ташкил қилди.

Учрашув давомида ҚазСтандарт Эрон стандартлаштириш миллий ташкилоти (INSО) билан стандартлаштириш соҳасида уч йилдан ортиқ вақтдан бери музокаралар олиб борилган шартнома имзолади.

Шартнома Эрон миллий стандартларига йўл очади ва Қозоғистон корхоналари экспорт қилиш учун шароит яратади.

Сўнгги хабарлар
telegram