Қозоғистон ва Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси маданий меросни асраб-авайлашда кучларни бирлаштиради

Спорт
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

ASTANА. Кazinform – ҚР Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари доирасида Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси президенти Билол Эрдоған билан учрашди.

Учрашувда Ербол Мирзабосинов кўчманчилар ўйинларининг этноспорт ҳаракатини ривожлантириш ва тарихий-маданий меросни асраб-авайлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Бундан ташқари, вазир Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси маданий ва замонавий спорт дастурларига интеграциялашувига ҳисса қўшадиган этноспорт тадбирларини ўтказиш ташаббусларини қўллаб-қувватлашини айтди.

 “Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари туркий дунёнинг муҳим спорт тадбиридир. Чунки бу мусобақа спортчиларнинг йиллар давомида қилган машаққатли меҳнати самарасини кўрсатади. Этноспорт конфедерациясининг асосий вазифаларидан бири жаҳон халқларининг анъанавий спорт турларини модернизация қилиш ва оммалаштиришдан иборат”, — деди вазир.
 Томонлар этник спорт тадбирларини ташкил этиш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва тажриба алмашиш, шунингдек, ёшлар ўртасида этник спорт турларини оммалаштиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

 Учрашув якунида вазир Эрдоғанга ташрифи учун миннатдорчилик билдириб, Қозоғистон ва Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ўртасидаги яқин ҳамкорлик этник спортни янада ривожлантириш, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва келажак авлодлар учун тарихий меросни асраб-авайлашжа мустаҳкам пойдевор бўлишини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар
telegram