Қозоғистон ва Беларусь иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича тажриба алмашади

Қозоғистон ва Беларусь иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича тажриба алмашади
Фото: ДНҚ

ASTANА. Кazinform - Молиявий мониторинг агентлиги делегацияси Беларусь Давлат назорати қўмитасининг молиявий тергов бошқармасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Беларусь молия милицияси ходимлари иқтисодий жиноятларда рақамли тўлов воситаларидан фойдаланишга қарши кураш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Муҳокама қилинган масалалар орасида криптовалютанинг ноқонуний айланишининг олдини олиш, шунингдек, жиноий йўл билан қўлга киритилган виртуал активларни аниқлаш ва блокировка қилиш муаммолари ҳам бўлди.

Томонлар миллий хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари доирасида барча мамлакатлар учун иқтисодий хавфсизлик биринчи ўринда эканлигини қайд этдилар.

Бундан ташқари, Беларусь молиявий тергов органлари криптовалютадан фойдаланиш билан боғлиқ жиноятларни аниқлашда Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.

Ташриф доирасида Қозоғистон делегацияси Беларусь Тергов қўмитаси раҳбарлигида ўтказилган “Рақамли активлардан фойдаланган ҳолда жиноятларга қарши кураш” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этди.

Қозоғистон томони билан бирга Россия Тергов қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги, Росфинмониторинг, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари академияси вакиллари – кибержиноятчиликка қарши кураш бўйича 100 дан ортиқ экспертлар иштирок этди.

Конференциянинг асосий мақсади рақамли активлардан фойдаланган ҳолда жиноятчиликка қарши курашиш муаммоларини ҳал қилишнинг инновацион усулларини амалиётга татбиқ этишдан иборат.

Анжуманда рақамли активлардан фойдаланган ҳолда жиноятчиликка қарши курашиш назарияси ва амалиётидаги муаммоли масалаларни таҳлил қилиш ва уларга қарши янада самарали курашишнинг ҳуқуқий ечимларини аниқлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Ишчи учрашув якунида томонлар халқаро тажриба криптовалютанинг ноқонуний айланишига ва иқтисодий жиноятларни содир этишда рақамли тўлов воситаларидан фойдаланишга қарши кураш сифатини оширишга қаратилганлигини таъкидладилар.

Сўнгги хабарлар