Қозоғистон ва Беларусь 100 миллион долларлик лойиҳаларни ишга тушириш устида ишламоқда

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари Қозоғистон Бош вазири Aлихан Смаилов ва Беларусь Бош вазири Роман Головченко томонидан муҳокама қилинди. Учрашув «ИННОПРОМ. Қозоғистон» халқаро саноат кўргазмаси арафасида бўлиб ўтди”, - дея хабар беради Kazinform Ҳукумат раҳбари матбуот хизматига таяниб

Ҳукумат
Фото: ҚР Бош вазири матбуот хизмати

Aлихан Смаилов Беларусь Қозоғистон учун муҳим савдо-иқтисодий шерик эканини таъкидлади. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 23 фоизга ўсиб, 1 миллиард долларлик чегарадан ўтди.Бош вазирнинг таъкидлашича, юқори ўсиш динамикасини сақлаб қолиш учун етказиб бериладиган товар ва хизматлар турларини кенгайтириш бўйича ҳамкорликни давом эттириш зарур.

Шу билан бирга, мамлакатлар ўртасидаги шерикликнинг ҳаракатлантирувчи омилларидан бири саноат кооперацияси ҳисобланади. Шу тариқа, қарийб 180 миллион долларлик 8 та лойиҳа амалга оширилиб, улар асосида 1400 та янги иш ўрни яратилди. Aмалга ошириш босқичида қиймати 19 миллион долларлик 2 та лойиҳа мавжуд бўлиб, айни пайтда Қозоғистон Республикаси ва Беларусь Республикаси вазирликлари томонидан 800 га яқин иш ўрни яратиш билан умумий қиймати 100 миллион доллардан ортиқ бўлган яна 4 та лойиҳани ишга тушириш устида иш олиб борилмоқда.

– Қозоғистон саноат кооперациясини ривожлантириш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришдан манфаатдор, – деди Aлихан Смаилов.

Ўз навбатида, Беларусь Бош вазири Қозоғистон Республикаси ва Беларусь Республикасининг муваффақиятли ҳамкорлик лойиҳалари ушбу соҳани янада ривожлантириш учун намуна бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

– Мавжуд қўшма ишлаб чиқариш қувватлари Қозоғистонда йилига 10 мингтагача трактор ва мингтагача комбайн ишлаб чиқариш имконини бермоқда. Биз ушбу лойиҳаларни янада қўллаб-қувватлашга умид қиламиз, — деди Роман Головченко.

Шу билан бирга, у қишлоқ хўжалиги, ёнғин-қутқарув техникаси ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини белгилаб берди.

Сўнгги хабарлар