Қозоғистон ва Бельгия КВИга қарши эмлаш паспортларини ўзаро тан олиш тўғрисида келишиб олдилар

BRUSSELS. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Бош давлат санитария врачи Бельгия Қироллигида берилган CОVID-19 га қарши эмлаш паспорти/сертификатлари/маълумотномаларини Қозоғистон ҳудудида ҳақиқий деб тан олиш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Ўз навбатида Бельгия ҳам Қозоғистоннинг CВИ (Cоmirnaty (Pfizer-BioNTech), Sinophasrm ва CоronaVаc (Sinovac) вакциналари эмлаш сертификатларини тан олади)

Бельгия эндиликда Европа дори воситалари агентлиги ёки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган вакциналарни тан олади: (Мoderna, Cоmirnaty (Pfizer-BioNTech), Janssen (Johnson&Johnson), АstraZenecа, Sinopharm, CоronaVаc (Sinovac), Bharat Biontech (Cоvахin), Cоvishield, Cоvоvах, Nivaxovid (Nоvаvах).

Бельгия ва Қозоғистонга чекловсиз (ПЗР тести ва карантин) саёҳат қилиш Қозоғистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида эркин ҳаракатланишни чекловчи чораларни бекор қилиш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир, дея қайд этди Қозоғистоннинг Бельгиядаги Элчихонаси.

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикасида Аргентиа, Белиз, Боливия, Бразилия, Буюк Британия, Венгрия, Грузия, Индонезия, Эрон, Иордания, Испания, Канада, Қирғизистон, Мальдив ороллари, Мўғулистон, Арманистон, Беларусь, Молдова, Перу, Сан-Марино, Сербия, Тунис, Ҳиндистон, Филиппин, Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди, Таиланд, Туркия, Ўзбекистон , Черногория, Чехия, Шри-Ланка, Эквадор, Эстония ва Япония паспорт/сертификатлар/маълумотномалари тан олинади.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар