Қозоғистон ва БАА ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 633 млн долларни ташкил этди
ҚР Бош вазири Алихан Смаилов ва БАА Вазирлар Маҳкамаси ишлари вазири Муҳаммад Ал-Гаргавий давлатлараро ҳамкорликнинг асосий масалаларини муҳокама қилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.
Бирлашган Араб Амирликлари Қозоғистоннинг Форс кўрфази минтақасидаги асосий савдо-иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади.
Шундай қилиб, ўтган йил якунларига кўра, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 633 миллион долларни ташкил этган бўлса, яқин келажакда ўзаро савдо доирасини кенгайтириш ҳисобига бу кўрсаткични 1 миллиард долларга етказиш мумкин.
Алихан Смаилов таъкидлаганидек, инвестициявий ҳамкорлик янги лойиҳалар билан ҳам қўллаб-қувватланмоқда. Қозоғистонга амирлик сармоялари оқимининг ўсиши кузатилмоқда: ўтган йил давомида – 27 фоизга ошиб, 420 миллион долларга етказилди.
– Биринчи ярим йилликда бу кўрсаткич 3 баробардан зиёд ошиб, 400 миллион доллардан ошди. Биз барча устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликни давом эттириш учун очиқмиз ва амирлик инвесторларини уларнинг ташаббусларини амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрмиз”, - деди бош вазир.
Муҳаммад ал-Гаргавий Бирлашган Араб Амирликлари Қозоғистон билан муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият беришини таъкидлади.
– Иқтисодий соҳада ижобий натижаларни кўряпмиз. Албатта, бизнинг умумий имкониятларимиз катта. Иқтисодий тараққиётдан ташқари, халқларимиз ўртасидаги дўстлик, сайёҳлар сони ортиб бораётганини ҳам кўряпмиз. Умид қиламизки, бу кўрсаткичларнинг барчаси ўсишда давом этади”, - деди у.